

“Мен “Эвертон”да ажойиб тўрт мавсумни ўтказдим. Бунинг учун мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен у ерда яхши давримни ўтказдим, дўстларим ва мухлислар билан ҳаяжонли дақиқаларга гувоҳ бўлдик.
Ўз навбатида “Манчестер Юнайтед” ва Жозе Моуриньо менга таклиф билан чиқишганида – бу менинг ҳаётимдаги муҳим чақириқлардан бири эди. Мен буни рад этолмасдим. Биз Европа лигаси баҳсларида жамоанинг курашувчанлик хислатлари, бир мақсад сари интилишини кўрдик. Мен ҳам шу жамоани бир бўлаги бўлишни истайман.
75 минг мухлис билан тўлган “Олд Траффорд”да тўп тепишни сабрсизлик билан кутаяпман. Ҳозир мавсумолди тайёргарлик жараёни ва бу энг муҳим жараён. Илк машғулотларни ўтказишга шайман”, дейди Лукаку.



