

- Конте футболчиларининг кўнглини оғритишни истамайдиган мутахассис экан. Ростдан шундайми?
- Ҳа, у буни истамайди. Бироқ ҳар доим бор гапни юзимизга айтади. Биз яхши ўйнаётганимиз ёки ёмонлигини тўғри тушунтиради.
ЕЧЛ 1-тури доирасида "Славия"га қарши ўйинни ростдан ҳам жуда ёмон ўтказгандим. Конте эса буни бутун жамоа олдида бақириб айтганди. Бундай ҳолат фаолиятимда ҳали бўлмаганди.
- У асабийлашиб, нималарнидир тепадими?
- Йўқ, у шунчаки ўша гапларни айтди ва агар яна ёмон ўйнасам 5 дақиқадан кейин алмаштирилишимни тушунтирганди. Шундан кейин биз "Милан"га қарши ўйнадик. Мен ҳам фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдим.
Ўшанда Конте менга ишончимни қайтарганди. Унинг олдида барча футболчилар бир хил даражада.



