Лукаку Бельгия терма жамоаси рекордчиси!

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2017, 08:55
Бельгия терма жамоаси кеча Япония билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув тақдирини Ромелу Лукаку томонидан урилган гол ҳал қилди - 1:0. Шу тариқа, МЮ ҳужумчиси терма жамоа сафида урган голлари сонини 31тага етказиб олди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланди. 

Бунга қадар Бельгия терма жамоасининг энг яхши тўпурарлари 1928-1940 йилларда терма жамоада ўйнаган Бернард Вурхуф ва 1960-1974 йилларда Бельгия сафида тўп тепган Пол Ван Химст ҳисобланарди. Улар ҳисобида 30тадан гол бор эди. 

Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
Ромелу Лукаку - 31
Бернард Вурхуф - 30
Пол Ван Химст - 30
Йозеф Мерманс - 28
Марк Вильмотс - 28
Роберт Де Вин - 26
Уэсли Сонк - 24
Рай Брэйн - 23
Марк Дергйси - 23
Ян Сеулеманс - 22

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe