Лукаку айбловни рад этмоқда

Aslanov Jasurbek
3 окт 2017, 12:49
Кеча Ромелу Лукакунинг Беверли-Хиллзда шовқин кўтаргани ва огоҳлантиришларга эътибор бермагани борасида суд иши бўлиб ўтди.

Бу воқеа ёзда содир бўлган.

Лукакунинг ўзи Бельгия терма жамоаси сафида бўлгани учун судда қатнаша олмади, аммо унинг адвокати Роберт Хамфрейс ўз мижозининг айбсиз эканлигини айтиб, Ромелу айбловни рад этаётганини таъкидлаган.

Бу маълумотларни ҳисобга олган суд, навбатдаги йиғилишни 21 ноябрга кўчирди.

Шаҳар прокурори Жеймс Экартнинг сўзларига кўра, агар Лукаку айбдор деб топилса, у жарима тўлайди ва қўшнилар эътирози билан 5 маротаба унинг уйига келган полиция ҳаражатларини тўлаб беради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.ru