Лукаку 2-турда ҳам ўйнамайди

Mirjalol Normatov
27 ноя 2022
Бельгия термаси форварди Ромелу Лукаку ЖЧ-2022 доирасидаги иккинчи баҳсни ҳам ўтказиб юборади.

Бу ҳақда терма устози Роберто Мартинес хабар берди.

"Шифокорларимизнинг тахминига кўра, Лукаку учинчи ўйинга тайёр бўлади, бироқ у белгиланган графикдан эртароқ тузалмоқда. Бу яхши белги. Бироқ унинг Марокашга қарши ўйинда қатнашиши эхтимоли йўқлигини айтишим мумкин", - деди мутахассис.

Лукаку Бельгия термасининг ЖЧ-2022 дастлабки турида Канада (1:0) термасига қарши баҳсини ҳам ўтказиб юборганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal