
Италияга қарши ўйин биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Пирло Италия терма жамоаси учун жуда катта аҳамият касб этади. Унинг йўқлиги албатта сезилиши аниқ. Лекин шунга қарамай, Италия терма жамоасининг майдон марказида ўйнайдиган футболчилари жуда катта тажрибага эга футболчилар. Бу учрашувда айнан майдон марказини қўлга ола билган жамоа ютса керак.