UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  22 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  625 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  27 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Луисма Эрнандес : "Бугун ВАР йўқлиги панд берди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес : "Бугун ВАР йўқлиги панд берди"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сурхон" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида 

- Тинмай ёғаётган ёмғирдан келиб чиқсак, қийин бўлди. Бундан ташқари, кучли шамол ҳам қийинчилик туғдирди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман.

- Офсайд туфайли инобатга олинмаган гол ҳақида қандай фикрдасиз?

- Гол урган футболчи билан гаплашганимда у офсайдда бўлмаганини таъкидлади. Бугун ВАР йўқлиги панд берди. Агар тизим бўлганида барчасига ойдинлик киритилган бўларди. Менимча, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди.

- Шоҳназар Норбековнинг ўйиндан олдин чигил ёзди машғулотлар пайтида жароҳат олиши олдиндан ўйланган режаларингизни ўзгартириб юбордими?

- Бу – футбол. Бунақаси бўлиб туради. Албатта, унинг жароҳати режаларамиз ўзгаришига олиб келди. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчи чигил ёзди машқларда иштирок этмагани чакки бўлди. 

- "Металлург" жамоага легионерларни жалб қилмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Ўтган йилги мавсум якунида ушбу мавсум учун режалар тузилаётганда асосан, маҳаллий футболчилар билан тўп тепиш вазифаси қўйилганди. Бу менга ҳам маъқул йўл бўлди. Клуб режа асосида фаолият олиб бормоқда.

- Асосий жамоага футболчиларни жалб қилиш мақсадида U-21 жамоаси ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, нафақат U-21 жамоаси, балки U-19 учрашувларини ҳам кузатиб боряпман. Вагин ва Неъматжонов каби футболчиларимиз уларнинг таркибида майдонга тушишяпти. Ўйлайманки, улар – "Металлург" келажаги. Ҳозирги кунда клубимиз нафақат асосий жамоа, балки "Металлург" қошида очилган академия билан доимий тарзда баҳамжиҳат иш олиб бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика