Луис Суарес: “Россияни йирик ҳисобда мағлуб этишни хоҳлагандик”

Aziz Tukhtamuradov
25 июн 2018, 23:30
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги Россияга қарши ўтказилган учрашув (3:0) ҳақида фикр билдирди.

“Бугун биз истагандек ўйин бўлди. Ўз ўйинимизни кучайтишни хоҳлагандик ва амалда бунга эришдик. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бу оқшом йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизга янада ишона бошладик. Якунда бунга эришдик ва гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олдик. 

Одатда гуруҳнинг дастлабки икки учрашувида жамоалар хатога йўл қўймаслик мақсадида эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишади. Бугун биз хотиржам ўйнадик. Боиси, гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан аввал бажариб бўлгандик”, - деди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф