
"Биринчи ўйин натижасига қарамасдан дуэль якунлангани йўқ. ПСЖ жуда қийин рақиб. "Барселона"да ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатяпманми, йўқми, буни билмайман, аммо жамоага нафим тегаётгани рост гап. Голлар жуда муҳим эмас. Асосийси жамоа мавсумни муваффақиятли ўтказиши.
ПСЖда учрашув тақидирини ўзгартира оладиган футболчилар етарлича. Париждаги ўйинимизни қайта кўрсатишимиз керак. Златан Ибрагимович - ажойиб ҳужумчи ва унинг муваффақиятлари билан барча таниш. У доимо сайёрамизнинг энг яхши беш футболчисидан бири бўлган. ПСЖга қарши ўйинда унга кўпроқ эътибор беришимиз керак" - дейди Луис Суарес.