Луис Суарес Мирамонтес: “Балотелли ҳали юқори даражадаги ўйинчи эмас”

26 дек 2013, 10:25
“Интер” клубининг ўтган асрдаги машҳур ярим ҳимоячиси Луис Суарес Мирамонтес, “Милан” ҳужумчиси Марио Балотеллининг ўйини хусусида тўхталиб ўтди.

“Юқори даражадаги ўйинчилар ўзларини дербига ўхшаган ўйинларда кўрсатишлари керак. Марио эса бундай қила олмади, демак юқори даражаги ўйинчи бўлишига ҳали вақт бор.

Дерби ўйинида Родриго Паласио ва Фредди Гуарин яхши ўйнади. Мана бу ўйинчиларни юқори даражадаги ўйинчилар деса бўлади”, - Суареснинг сўзларини келтиради Goal.com.


Манба: sports.ru