

"Sport Bild" хабирига кўра, унинг хизматларига "Севилья" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луис тез орада эркин агентга айланади. Унинг "Насьонал" билан амалдаги келишуви декабрь ойи охирида тугайди.
Суарес Испания чемпионатида "Барселона" ва "Атлетико"даги ўйинлари билан танилган.
Аввалроқ ОАВда Луис MLS'га йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг хизматларига "Лос-Анжелес Гэлакси" қизиқиш билдирмоқда.



