Луис Суарес "Интер Майами" билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
4 ноя 2023, 00:51
Ҳужумчи Луис Суарес "Интер Майами"га ўтишга яқин.

"ESPN" маълумотига кўра, МЛС клуби 36 ёшли ҳужумчи билан келишиб олган ва томонлар шартнома имзоласа бўлгани. Шартнома 1+1 кўринишида бўлади. Суарес ушбу мавсум якунланганидан кейин, декабрь ойида "Гремио"ни тарк этади.

Ушбу мавсумда Бразилия чемпионатида уругвайлик футболчи 26 ўйинда 10тадан гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN