
"Бугун очиқ ўйин бўлди. Рақиб бир неча марта дарвозамизга хавф солди, аммо улардан фойдалана олмади. Бундай ўйинларда футболчиларнинг индивидуал сифатлари биринчи ўринга чиқиб қолади. Бугун рақибни стратегик жиҳатдан мағлуб этишимиз шарт эди. Бу ғалаба мавсум охирида ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин" - дейди Энрике.