Луис Энрике: "Пети ноҳақ, "Барселона"да миллатчилик ва голландлар билан уруш бўлмаган"
29 сен 2015 13:14
Янгиликлар
Луис Энрике: "Пети ноҳақ, "Барселона"да миллатчилик ва голландлар билан уруш бўлмаган"
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Петининг сўзларига изоҳ берди.
Пети жамоада каталониялик ва голландиялик футболчилар ўртасида келишмовчиликлар бўлганини айтган эди.
"Петини сўзларига тушунмадим. Инсонларнинг фикрини ҳурмат қиламан. Мен бир неча йил "Барселона"да тўп тепганман ва бизнинг кийиниш хонамизда турли миллатларнинг ўзаро дўстлиги ҳукм сурар эди. Бундан ортиғини кутиб бўлмас эди. Шу сабабли, бу борада ҳеч нарса дея олмайман" - дейди Луис Энрике.
Фикрлар