Луис Энрике: "Мбаппенинг жароҳати жиддий эмас"
25 сен 2023 11:53
Янгиликлар
Луис Энрике: "Мбаппенинг жароҳати жиддий эмас"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди.
Футболчи Лига 1 6-тури доирасида "Марсел"га қарши баҳс (4:0) биринчи бўлимида оёғига зарба берилгач, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Гонсалу Рамуш майдонга туширилди ва кейинчалик 2 та голга муаллифлик қилди.
"Вазият у қадар жиддий эмас, у оғриқни ҳис қилди ва шу сабаб ўйинни давом эттиришга қийналди. Уни захирага олиш тўғри қарор эди. Ўйлашимча, у тезда сафга қайтади".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар