

«Матбуот доим жамоанинг ўйини фақат Мессига боғлиқ эканимизни ёзади. Тўғри у майдонга тушганида ғалаба қозонишимиз осонроқ бўлади, лекин усиз ҳам кучли рақибларни юта олишимизни исботладик.
Месси йўқлигида барча футболчилар анча кучайишди. Таркибда йўқотишлар жуда кўп, бироқ қолганлар ҳаракат қилишмоқда. «Барселона» — Неймар ва Суарес ёки бошқа футболчидан иборат эмас.
Мессининг даволаниши яхши кетмоқда. Доим барча футболчилар соғ бўлишини истайман», — дейди Луис Энрике.



