Луис Энрике бир саволдан сўнг матбуот-анжуманини тарк этди

Aslanov Jasurbek
29 апр 2017, 13:45
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Эспаньол"га қарши баҳс олдидан бўлиб ўтган матбуот-анжуманида "L’Equipe"да эълон қилинган мураббийлар жадвалида 13-ўринни эгаллаб тургани ҳақидаги саволдан сўнг хонани тарк этди.

Луис Энрике ушбу саволга шундай жавоб қайтарди: "13-ўринни яхши кўраман". Бундан сўнг мураббий столдан турди ва журналистларга бир гапни айтиб матбуот-анжуманини тарк этди: "Оз қолди".

Луис Энрике матбуот-анжуманида "Реал"нинг қолган учрашувлари тақвими ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади: "Сизлар билан бу ўйинни ўйнамайман. Ҳар бир жамоа ўз вазифасини бажаради" - дейди мураббий.

Луис Энрике жорий мавсум охирида клубни тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›