

“Ишонаманки, Азар, Куртуа ва Виллиан “Челси”да қолишади. Чунки улар фантастик футболчилар, фавқулодда талант эгалари. Бизга эса энг яхши футболчилар лозим.
Мен Виллиан билан деярли ҳар куни гаплашиб турибман. Унга “Челси”да тўп тепиш манзур бўлмоқда. У жамоада қоладими? Мен уни қўйиб юбормайман. Ростини айтадиган бўлсам, улар жамоада қолишига ишонаяпман”, дея Луиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport нашри.



