"Спартак"нинг бразилиялик ҳужумчиси Луис Адриано "Локомотив"га қарши кечган Россия Суперкубоги учрашуви (0:0, 2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Мавсум ўзим истагандек бошланди. Жамоа ғалаба қозонди, мен гол урдим! Ўйинда ҳисоб очилмаган пайтда, керакли лаҳзада гол урдим. Бу ғалаба бизга мавсум стартида қўшимча куч беради" - дейди Луис Адриано.