

"Бейжинг Гоан" клуби "Милан" ҳужумчиси Луис Адрианони сотиб олиш таклифини билдириб, "россонерилар"га 12 миллион евро пул беришмоқчи эди. Бироқ ушбу таклифни "Милан" раҳбарияти қабул қилмаганди. Эндиликда ҳамюртимиз Егор Кримец тўп сурадиган "Бейжинг Гоан" клуби Луис Адриано учун "Милан"га янги таклиф тайёрламоқда.



