Луи ван Гал: «Роналду ва Месси «Олтин тўп»га ҳақли эмаслар»

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2014, 08:13
«Манчестер Юнайтед» устози Луи ван Гал «Олтин тўп» учун фаворитлар ҳақида гапириб ўтди.
«Одатда «Олтин тўп» машҳур футболчиларга топширилади. Ўйлашимча, Роналду ёки Мессидан бири совринга эга чиқса керак. Бироқ бу совринни олиш учун қайсидир мусобақада ғолиб чиқишингиз керак, уларнинг энг йириги Жаҳон чемпионати.

Умид қиламанки, «Олтин тўп» Германия терма жамоаси аъзоларидан бирига тегади, сабаби айнан немис футболчилари бунга ҳақлилар. Бундеслигадаги ўйинлар сифати ҳам жуда юқори, шу боис бу соврин немисга тегишини истайман», – дейди Ван Гал.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru