Луи ван Гал: «Марсьял ўзидан кетиб қолмаслиги керак»

Narzulla Saydullayev
21 сен 2015, 08:35
«Манчестер Юнайтед» устози Луи ван Гал «Саутгемптон»га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрларини билдирди.

«Бу ПСВга қарши ўйиндан сўнг жуда муҳим баҳс эди. Ўз футболчиларимга мақтов сўзларини айтишим керак. Марсьяль учун кўп пул тўладик. Кўпчилик уни юлдуз деб ҳисобламоқда, аммо у атига 19 ёшли йигитча. Учта ўйинда у ажойиб ўйнади. Антони учун хурсандман, аммо у ўзидан кетиб қолмаслиги керак.

Доим Давид де Хеани сақлаб қолиш тарафдори бўлганман. Айнан шу боис трансфер ойнаси биз учун қийин бўлди», – дейди ван Гал.

Эслатиб ўтамиз, Марсьяль МЮ сафидаги учта ўйинда 3та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›