Луи ван Гал: «Энг муҳими Англия кубогидан чиқиб кетмадик»
24 янв 2015 09:00
Янгиликлар
Луи ван Гал: «Энг муҳими Англия кубогидан чиқиб кетмадик»
МЮ бош мураббийи Луи ван Гал Англия кубоги доирасидаги «Кембридж» билан дуранг (0:0) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Шубҳасиз, биз хафамиз. КПР ва «Йовил»га қарши ўйинда қилган хатоларимизни такрорладик, биринчи бўлимда шундай футбол намойиш этдик.
Жаҳлим чиқди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, энг муҳими Англия кубогидан чиқиб кетмадик. Бу энг асосийси.
Стадиондаги муҳит ажойиб эди, мухлислар мезбонларни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Барчаси бизга қарши эди.
Қайтараман бугун барчаси бизга қарши эди: майса, ҳакам, барча-барчаси. Мухлислар ҳам, лекин бу нормал ҳолат.
Англия кубоги биз учун муҳим. Бу «Манчестер Юнайтед» учун энг асосий соврин. Чемпион бўлиш жуда қийин, шу боис Кубокни қўлга киритиш бош мақсадимиз», – дейди ван Гал.

Фикрлар