Луи ван Гал: «Де Хеа майдонга тушмайман деди»

Narzulla Saydullayev
14 авг 2015
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал Давид Де Хеа нима учун АПЛ 2-турида «Астон Вилла»га қарши ўйнай олмаслигини маълум қилди.

«Франс Хук (МЮ дарвозабонлар мураббийи) Де Хеа билан суҳбатлашди. У сўради: «Майдонга тушишни истайсанми?» Де Хеа жавоб берди: «Йўқ».

Мен қарор қабул қилишим керак. Бу жараёон. Биз Де Хеани мавсумолди йиғинлар вақтида кузатдик. Бу олдинги Де Хеа эмас. Давид бизнинг қароримизга тўлиқ қўшилади, доим ёрдамчиларим билан бирга қарор қабул қиламан.

Ҳозир барчаси Серхио Ромеро ва унинг формасига боғлиқ. Де Хеа яна майдонга тушмайди», – дейди ван Гал.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли дарвозабонга Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru