«Лудогорец» – «Стяуа». Ҳимоячи Моци пенальтилар сериясида иккита зарбани қайтарди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2014, 08:36
«Лудогорец» ҳимоячиси Космин Моци ЕЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Стяуа»га қарши ўйин сўнггида (1:0, пенальтилар серияси – 6:5) дарвозага туришга мажбур бўлди.
Болгария клуби посбони Владислав Стоянов 119-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Ўзгаришлар қолмагани туфайли дарвозани ҳимоячи қўриқлади.

Моци пенальтилар серияси вақтида «Стяуа»нинг икки футболчиси берган зарбаларни қайтарди ва «Лудогорец»ни ЕЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru