

Қуръа натижасига кўра, донецкликлар "Севилья"га қарши баҳс юритади.
"Барча рақиблар кучли эди, аммо биз кўпроқ қийналамиз, чунки биринчи учрашувни уйда ўтказамиз. Тўққиз йил олдин "Севилья" Палоп туфайли "Шахтёр"дан устун келган эди. Кейинги босқичдан бизни 10 сония ажратиб турган эди...
Аммо ўша учрашув ҳақида бошқа ўйламаяпман, чунки "Севилья" ҳозир бошқа жамоа. Менимча ўша таркибдан ҳеч ким қолмаган. Реванш олишга ҳаракат қилиб кўрамиз, аммо бу жуда қийин бўлади" - дейди Луческу.



