

Руминиялик мутахассисдан "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" форварди Криштиану Роналудалардан бирини танлаш сўралди.
"Икки ажойиб ўйинчи. Аммо, мен ўз таркибимга Мессини қўйган бўлардим. Унда сўнгги пасни бериш бўйича ақлбовар қилмас тушунча бор, бундан ташқари, у голлар ҳам уради. Роналду ҳам рақиб жарима майдончасида ҳеч кимни аямайди", - дейди Луческу.
Эслатиб ўтамиз, Луческунинг сўнгги иш жойи Туркия терма жамоаси (2017-2019) бўлганди.



