Лучано Спалетти: "Реал" билан имкониятларимиз тенг"
16 фев 2016 23:05
Янгиликлар
Лучано Спалетти: "Реал" билан имкониятларимиз тенг"
- Де Росси кеча жамоа билан шуғулланди. Мен бугун ҳам Де Росси кечаги машғулотдаги ритмни ушлаб қолишини кутяпман. Де Росси учрашув қайдномасидан ўрин олиши тайин. Мураббий сифатида "Реал" билан бўладиган баҳсда турли хил тактикаларни қўллашим мумкин. Таркиб танлаётган ким айни пайтда кучли спорт формада эканлигини инобатга олиш лозим. Учрашувга кучли жамоани тузиш керак. "Реал"га қарши беллашувда жисмоний ҳолатга катта эътибор қаратаман. Менимча, ушбу тўқнашувда фаворит йўқ. Ҳар иккала жамоаларнинг имкониятлари тенг. Охирги марта "Рома" билан "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборганимизда жамоамиз жуда кучли эди. Ўшанда ўз ўйин услубимизга эга эдик. Ҳозирда эса ўз ўйинимизни топишга ҳаракат қиляпмиз. Кўплаб ҳар хил тактик қўлланмаларни синаб кўряпмиз. Айни пайтда ўз ўйинимизни қидиряпмиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар