

"Бизни Клоппдек мураббий шуғуллантираётганидан барчамиз фахрланишимиз керак. У "Ливерпуль"даги иши давомида нафақат футболчилар, балки клуб билан боғлиқ баъзи бошқа нарсалар, масалан менталитет ва фикрлаш тарзини ўзгартирди. Буни ҳамма ҳис қилмоқда.
Финалга чиқиш - катта муваффақият, бу ҳар бир футболчининг орзуси. "Ливерпуль"да ўйнаш - катта шараф ва энди ўзимизни финалда кўрсатишга ҳаракат қиламиз. "Реал" - ўзига ишонган жамоа. Бироқ бу бизни ҳавотирга солмайди, ҳозир фақат ўз ишимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Нега "Ливерпуль" улардан қўрқиши лозим? Керак бўлса улар биздан қўрқсин" - дейди Ловрен.



