Льорис: "Погбанинг МЮдаги ўйини айтишаётганидек ёмон эмас"

Aslanov Jasurbek
18 окт 2018, 11:24
"Тоттенхэм" ва Франция терма жамоаси посбони Уго Льорис ҳамюрти ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳамма ўйинларини кўрмайман. Погбага бу ерда бошқача эътибор беришади. Бу футболчига тўланган катта маблағ туфайли бўлса керак. Баъзида одамлар унга адолатсиз баҳо беришади. Ҳозир Поль анча тажрибали футболчига айланган. У нима қилиш кераклигини билади ва буни терма жамоадаги ўйинларда исботламоқда.

Унинг "Манчестер Юнайтед"даги ўйини айтишаётганидек ёмон эмас. У кутилаётган натижани қўлга кирита олмаётган жамоанинг бир қисми. Бу факт, аммо улар ҳали ҳам кучли жамоа" - дейди Льорис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›