

"Мен Поль мундиалга боришини кутгандим. Погба – биз учун муҳим футболчи. У бир неча ойдан бери жароҳатлардан азият чекмоқда, ўтган мавсумда ҳам муаммолари бор эди. Бу жамоамиз учун катта йўқотиш. Энди мураббийлар штаби кимни таркибга киритиш борасида қийин танлов олдида турибди", – деди дарвозабон.



