Льорис: "Анжи"га қарши сафардаги ўйин оғир бўлади"

Tolibjon Qosimov
1 окт 2013, 18:02
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис Европа лигаси доирасидаги "Анжи"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Бу мусобақадаги илк сафардаги ўйинимиз бўлади, ҳотиржамликни сақлаб қолиб Россияга ғалаба учун бориш керак.

Агар "Анжи"ни мағлуб этсак гуруҳдан чиқиш вазифаси деярли бажарилади. Россиядаги ўйин оғир бўлиши аниқ, сабаби жуда узоқ парвоз қиламиз. Аммо жамоадошларимнинг барчаси уч очко олиш илинжида", - дейди Льорис.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru