Лоран Блан: «Моуриньонинг провакацияларига учмаслигимиз керак»
17 фев 2015 01:56
Янгиликлар
Лоран Блан: «Моуриньонинг провакацияларига учмаслигимиз керак»
«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги "Челси"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жозе Моуриньони билган ҳолда шуни айтишим мумкинки, у майдонда футболчиларни асабийлаштиришга уриниб кўради. Унинг провакацияларига учмаслигимиз лозим. Футболчиларим ортиқча эҳтиросларга берилмасликлари ва ўзларини идора қилишлари зарур бўлади. Биз кераксиз карточкаларни олишимиз керак эмас. Шундоқ ҳам бир қатор футболчиларимиз жароҳатлари туфайли сафда эмаслар. Мен ва Моуриньо жамоамиз етакчиларидан кўп нарса кутамиз. Булар албатта Азар ва Ибрагимович.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар