Лоран Блан: "Моуриньо жуда кўп гапиради, у ўзи шунақа"

Tolibjon Qosimov
28 мар 2014, 11:45
ПСЖ устози Лоран Блан ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Челси"га қарши ўйинлардан олдин Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Моуриньо жуда кўп гапиради ва фикр билдиради, у ўзи шунақа. Жуда ақлли ва профессионал, уни жуда ҳурмат қиламан. Футболда деярли барча совринларни ютган ажойиб мураббий.

Мен "Барселона"да ўйнаганимда Жозе Бобби Робсон бошчилигидаги мураббийлар штабида ишларди. Моуриньо тўқнашувга яхши тайёрланишига шубҳам йўқ.

"Челси" ўтган ҳафта "Арсенал" устидан қандай ҳисобда ғалабага эришганини унутманг", – дейди Блан.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru