

"Мен шунчаки қарор қабул қилдим ва яна шундай қилган бўлар эдим. Тўғрисини айтдим, ҳеч нарсадан афсусланмайман. "Реал" ўсди, у доимо буюк клуб бўлган, аммо сўнгги муваффақиятлари билан XXI асрнинг энг яхши клубига айланди.
Испания терма жамоаси янги бош мураббийи Луис Энрикенинг ишлари яхши бўлади деб умид қиламан. "Реал"ни шуғуллантиришдан бахтлиман, олдимизда катта мақсадлар турибди. Бир умрга Испания мухлиси бўлиб қоламан.
Содир бўлган нарсани ўзгартира олмаймиз. Орқага қараш ниятим йўқ. Таништириш маросимида ўз ҳисларим ҳақида гапирдим, ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармади. Бу тўғри қарор эди" - дейди Лопетеги.


