

Андалусия клуби раҳбарияти ўйинчи билан қишки трансфер ойнасида шартнома имзоламоқчи эди, аммо жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ушбу битимни рад этди.
Мутахассис 26 ёшли францияликнинг ишончлилигига шубҳа қилмоқда. Клеман жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Клеманнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



