UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  22 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида Янгиликлар

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида

Кеча тунда Москванинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этгани ҳақида маълумот берди.

Тўсатдан бошланиб кетган "эртак" бирданига якунланди-қўйди. Жалолиддиновнинг захирада қолиб кетаётганидан хавотирланган Тимур Кападзе 28 ноябрь куни шу ҳақда гапирган эди: "Жасурнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу, албатта, ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор".

Олдинроқ ўзим ҳам унинг "Локомотив"ни танлаши хато бўлгани, бундан фақат агентлари ютиб кетиши ҳақида ёзган эдим. Аммо, ўшан пайт Жасурда "кесакдан олов чиқариб" "Локомотив" етакчиси, РПЛ юлдузига айланиб кетиш имконияти бор эди. Ниҳоят, бугун ўша трансфер ҳақида бемалол фикр юритсак бўлади. 

Ўйлашимча, Жалолиддиновнинг атрофида футболнинг об-у ҳавосини биладиган, унга тўғри йўл кўрсата биладиган маслаҳатгўй йўқ. Унинг агентлари ҳам, уни Белоус билан таништирганлар ҳам, 2019 йилда Россиядаги академиялардан бирига ўтказмоқчи бўлганлар ҳам фақат ўз манфаатларини ўйлашди. Қизиқ-да: қандай қилиб 18 ёшли футболчини Алексей Миранчук билан рақобат қилиши учун Москва клубига юбориш мумкин? Қарорни ўзи қабул қилган, дейишингиз мумкин. Лекин, Жасурнинг ёшидаги болаларнинг фикрини ҳар 10 дақиқада ўзгартириш мумкинлигини, ҳар қандай киши ўз қарашларини сингдира олишини биласиз-ку. 

Жасур 16 ёшида футболимиз келажаги, деб эътироф қилинган, 2019 йилнинг октябрида эса "The Guardian" нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатига киритилган эди. Ҳозир-чи? Иқтидорли футболчи айни ўйин амалиётига муҳтож пайтида деярли 7 ойни расмий ўйинларсиз ўтказиб юборди. Унинг ўзи сайтимизга берган интервьюсида майдон ташқарисида қолиб кетгани зарарига ишламаслигини, аксинча, Миранчук билан машғулот ўтказгани фойда бергани ҳақида айтди. Аммо, тажрибали Кападзенинг бу борадаги фикрини юқорида ўқидингиз.

Унинг кейинги фаолияти қайси жамоада давом этади? Бу жуда қизиқ савол. Ярим ҳимоячининг агенти Юрий Белоус мижозига марказий Европа, яқин шарқ ва Испания чемпионати 2-дивизионидан қизиқишлар борлигини бот-бот такрорлаяпти. Рус матбуоти эса бунинг аксини гапиряпти. Таъкидланишича, агентлар Жалолиддиновни РПЛ клубларига текинга таклиф қилаётган экан. Яъни Жасур учун ҳеч қанча маблағ тўланмайди. Белоус ҳақми ёки аксинча яқин орада билиб оламиз. Умид қиламизки, Юрий бу гал "кўрпасига қараб оёқ узатади".

Юқоридаги шахсий фикрлар эди ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Болалар футболида фаолият юритаётган Нодирхўжа Юлдашев бу воқеага ўз муносабатини билдирди: 

"Жасур (Жалолиддинов) энди фикрлаб иш қил. Биринчи қиладиган вазифанг, Белоус билан шартномани бекор қилиш бўлсин! Эски устозларингни хам эслаб қўй. 

Магазинда қайтим йўғида бериладиган салфетка ёки гугурт эмассан! 

Терма жамоадаги ўрнингдан хам қўрқма. Бу юришда шундоқ хам терма жамоада уйнай олмайсан".

Қадрли мухлис, бу борада сиз қандай фикрдасиз? Катта ўйинларнинг катта ўйинчиси бўлиши кутилган Жасур агентлари қўлида "ўйинчоқ"қа айланиб қолмадими?



P.s.: Жасурнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетгани кишини хафа қилди, лекин, агентлари "Локомотив"дек жамоани 90 миллион рублга "туширгани"га қойил қолиш керак.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика