"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан ўйнайди

Alisher
4 янв 2020, 12:21
Душанбенинг "Истиқлол" клуби ўзининг иккинчи ўқув-машғулот йиғинини Сўғд вилоятида ўтказади.

"Истиқлол" Осиё чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистоннинг "Локомотив" клубига қарши ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида ўзининг иккинчи ўқув-машғулот йиғинини Сўғд вилоятида ўтказади.

Шу сабабдан мамлакат чемпиони 6 январь куни Тожикистон денгизи ёнидаги Гулистон шаҳрига йўл олади. Икки ҳафталик йиғин давомида жамоа Тожикистон миллий банкининг ўқув марказига жойлашади.

Тайёргарлик давомида эса Тошкентда иккита назорат учрашуви ўтказилади. Клуб раҳбарияти Ўзбекистон Суперлигасининг "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" футбол клублари билан учрашувлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришди.

"Қўқон-1912"га қарши учрашув 9 январь куни, Ўзбекистон чемпионига қарши ўйин эса 13 январда бўлиб ўтади.


Чемпионлар Лигаси-2020

Иккинчи саралаш босқичи

 21 январь (сешанба)

«Локомотив» (Ўзбекистон) - «Истиқлол» (Тожикистон)

 Плей-офф босқичи

 28 январь (сешанба)

 «Ал Ахли» (Саудия Арабистони) - «Локомотив» (Ўзбекистон) /«Истиқлол» (Тожикистон)

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcistiklol_2007

Сўнгги янгиликлар

Барча ›