"Локомотив"нинг ғалабасиз серияси чўзилмоқда, 225 дақиқадан буён гол уролмаяпти

18 май 2019, 16:49
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сўнгги бор чемпионатда "Қизилқум"ни мағлуб этган.

Мазкур ютуқ ҳозирча "Локомотив"нинг охирги ғалабаси бўлиб турибди. Шундан сўнг жамоа ўтказилган 4 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. 

"Локомотив" "Қизилқум" билан ўйиндан кейин тўрт баҳсда майдонга тушди ҳамда 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилди. 

ОЧЛ доирасида "Ал Ваҳда"га ютқазган ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотган "темирйўлчилар" Суперлигадаги сўнгги учала беллашувда ("Қўқон-1912", "Металлург", "Бунёдкор") дуранг ўйнашди. 

Шу тариқа "Локо" айни пайтда турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Қайд этиш керакки, "Локомотив" жорий мавсумда барча мусобақаларда жами 15 учрашувда майдонга тушиб, 7 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубиятга учради.

Жорий мавсумдаги дастлабки 13 учрашувнинг барчасида рақиблар дарвозасига йўл топиб келган "Локо" охирги иккита ўйиндан буён гол уришни уддалай олмаяпти.

Андрей Фёдоров: "Бундай паллада каламушларгина жамоадан кетиб қолишади"         

"Темирйўлчилар" янги "машинист"га муҳтож 

ОЧЛ-2019. Нима учун "Локомотив" сўнгги турда ғалаба қозониши шарт?         

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia