"Локомотив"дан навбатдаги трансфер. Тошкентга бўйдор ҳимоячи келмоқда

Narzulla Saydullayev
3 янв 2024, 17:56
"Локомотив" 9 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Айни пайтда бир нечта футболчилар билан шартнома имзолаш бўйича музокара кетмоқда.

"Локомотив" ПФК сербиялик футболчи билан келишувга эришди.

Танишинг: Иван Рогач, 1992 йил 18 июнь куни туғилган. 

Фуқаролиги: Сербия.

Бўйи - 192 см бўлган Иван Рогач ҳимоя марказида ҳаракат қилади. Охирги тўп тепган жамоаси - Қозоғистоннинг "Тобол" клуби.

У тез орада "темирйўлчилар" сафига қўшилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›