16 июнь куни эса миллий терма жамоамиз сафарда КХДРга қарши ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган биринчи ўйинда майдонга тушади. Ўзбекистон МТЖ саралашнинг "H" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳ ўйинларида КХДР, Яман, Баҳрайн ва Филиппин термалари билан баҳс олиб боради.
Терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини 8 июндан бошланиб, 17 июнга қадар давом этади. Бўлиб ўтадиган ўйинларга Миржалол Қосимов "Локомотив"дан олти нафар футболчини таклиф этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нетсеров, ҳимоячилар Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев ва Икром Алибоев. Айтиш мумкинки, Икром Алибоев биринчи бор миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этади.
Терма жамоа мураббийлар штабига "Локомотив"дан шунингдек жамоа шифкори Аброр Пирриев ҳам бориб қўшилади. Биз Эрон ва КХДР билан бўладиган ўйинларда йигитларга омад тилаб қоламиз.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.