UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

"Локомотив" журналистларни матбуот анжуманига чорлайди Янгиликлар

"Локомотив" журналистларни матбуот анжуманига чорлайди

Тошкент, 6 апрель - Хабарингиз бор, 8 апрель куни "Локомотив" ўз майдонида Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади.
Шу муносабат билан эртага, 7 апрель куни "Локомотив" стадионининг матбуот анжуманлари хонасида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилар иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Матбуот анжумани соат 12:00да бошланади. Дастлаб "Ал Садд" бош мураббийи Ҳуссайн Амотта жамоанинг бир нафар футболчиси билан ташриф буюрса, ундан сўнг "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда жамоамизнинг бир нафар ўйинчиси журналистлар саволларига жавоб қайтаради. Барча турдаги ОАВ ходимларини эртанги матбуот анжуманига таклиф этиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Садд" баҳси 8 апрель куни ТТЗда жойлашган "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика