UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  0 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  7 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

«Локомотив» юзинчи ғалабага яқинлашмоқда Янгиликлар

«Локомотив» юзинчи ғалабага яқинлашмоқда

«Локомотив» клуби шу кунгача Олий лигада 250та учрашув ўтказган эди.
Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати 1-турида «Навбаҳор» меҳмони бўлган темирйўлчилар миллий чемпионатларимиз тарихида ўзларининг 251-ўйинини ўтказишди. Косонсойдаги ютуқ эса «Локомотив»нинг Олий лигадаги ҳисоб бўйича 97-ғалабасига айланди. Демак, яна учта ғалабадан сўнг «Локо»нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги зафарли ўйинлари сони 100тага етади. Бу ҳодиса катта эҳтимол билан 4-турда содир бўлиши мумкин.

Дарвоқе, «Локомотив» яна битта юбилей остонасида турибди. Ҳужумчи Иван Нагаевнинг «Навбаҳор» дарвозасига киритган гол темирйўлчилар учун Олий лигадаги 342-тўп сифатида тарихдан жой олди. Демак, яна 8та голдан сўнг «Локомотив» киритилган голлар бўйича 350талик довонни забт этади. Шунингдек, яна икки ютуқ мамлакат вице-чемпионларига Олий лигада жамғарилган очколар сонини ҳам 350тага етказиш имконини беради. «Навбаҳор»га қарши ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида айни пайтда 344 очко борлиги ойдинлашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика