UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  2 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Оника Молдова терма жамоасига чақирилди Янгиликлар

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Оника Молдова терма жамоасига чақирилди

Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари плей-офф босқичига қизғин ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 август куни «Пахтакор» Марказий стадионида Туркия термаси билан куч синашади.
Мазкур ўйин олдидан ташкил этиладиган йиғинга миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов 30 нафар футболчини жалб қилган. Эътиборлиси, улар сафида Тошкентнинг «Локомотив» клуби аъзолари ҳам бор. Миржалол Қўшоқовичнинг рўйхатидан темирйўлчилар – Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев ҳамда Фарҳод Тожиевлар ўрин олишган. Дарвоқе, жамоа таркибига «Локомотив» аъзоси сифатида киритилган яна бир футболчи Санжар Турсунов эса яқинда Оренбургнинг «Газовик» клуби билан шартнома имзолади. Миллий чемпионат ўйинларида ўз тўпурарлик салоҳиятини намойиш қилаётган Фарҳод Тожиев мамлакат бош жамоасига ёрдам беролмайди. Боиси, у Ўзбекистон кубоги доирасидаги «Бунёдкор» – «Локомотив» баҳсида жароҳат олди. Унинг тўлиқ тикланиб сафга қайтиши учун уч ҳафта талаб қилинади.

«Локомотив»нинг янги легионери Александру Оника ҳам ўз терма жамоаси йиғинига таклиф этилди. Молдова миллий терма жамоаси бош мураббийи Иван Карас 14 август куни Андоррага қарши кечадиган ўртоқлик ўйини учун кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан «Локомотив» клуби аъзоси Александру Оника ҳам ўрин олган. Ўртоқлик учрашуви Кишинёвдаги «Зимбру» стадионида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика