UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   8 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  7 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  53

​"Локомотив" янги йил олдидан яна бир трансферга қўл урди Янгиликлар

​"Локомотив" янги йил олдидан яна бир трансферга қўл урди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ўз таркибини кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Бунга қадар жамоа АГМКда тўп тепган легионер Йован Жокич, ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган сербиялик хужумчи Филип Раевац ҳамда жамоанинг собиқ футболчиси Азизбек Хайдаровни ўз таркибига қўшиб олганди.

"Локомотив"нинг янги мавсум ҳисобидан тўртинчи трансфери элитани тарк этган "Нефтчи" ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев бўлди. Бу хақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди. Мазкур иқтидорли ҳимоячи ўтган мавсумда Суперлигада ёрқин уйинлари билан барчада илиқ таассурот қолдирганди. Бизга маълум бўлишича, Ўлмасалиев ва "Локомотив" келишувга эришган.

Кеча "Локомотив" жамоасининг чемпионлик муносабати ва янги йилга аталган байрам базми бўлиб ўтди. Унда футболчиларга олтин медаллар топширилди. Шунингдек, клуб раҳбарияти бугун, яъни 31 декабрь куни жамоанинг асосий таркиб футболчиларига чемпионлик учун "Жентра" автомобилларини топшириши кутилмокда.

Айни пайтда "Локомотив" жамоасининг бир қатор футболчилари билан шартнома муддати тугаган. Ҳозирча жамоа Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов, Садриддин Абдуллаев каби футболчилари билан янги битимга имзо чеккан. Колган етакчиларга янги шартномалар таклиф этилган. Бироқ улар билан янги келишув ҳали расмийлаштирилмаган. Қайд этиш керакки, жамоанинг қатор футболчиларига АГМК, "Навбахор" ҳамда "Пахтакор" жамоаларидан қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика