UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1

"Локомотив" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: 15 нафар янги футболчи, тўлиқ янгиланган таркиб ва "де-факто" бош мураббий Янгиликлар

"Локомотив" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: 15 нафар янги футболчи, тўлиқ янгиланган таркиб ва "де-факто" бош мураббий

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Суперлигага қайтган "Локомотив"га

Таркиб ва трансферлар

"Локомотив" Суперлигага қайтганидан сўнг жамоа таркибини тубдан ўзгартирди. Жамоа ўз сафига нақд 15 нафар футболчини қўшиб олди. "Темирйўлчилар" ўз сафига Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов, Изатилла Абдуллаев ва Суҳроб Султонов каби тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. "Локомотив" янги мавсум олдидан жами 15 нафар футболчи билан шартнома имзолади. Таркибдаги бундай катта ўзгаришлар жамоанинг Суперлигага пуҳта тайёргарлик кўрганидан далолат беради, аммо тажрибали футболчилар жамоага келишидан ташқари мавсум якунига кўра "Локомотив" таркибини бир нечта асосий футболчилар тарк этишди. Жамоани тарк этганлар сафида Олег Зотеев, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Манучеҳр Сафаров, Боян Найденов каби жамоанинг асосий таркибидан жой олган ва "Локомотив" сафида узоқ муддат тўп тепган футболчилар бор. Йўқотишларга қарамай "темирйўлчилар" янги мавсум олдидан кучайишди.

"Локомотив" жамоасининг янги футболчилари: Иззатилла Абдуллаев, Иван Рогач, Абдулазизхон Абдурашидов, Анзур Исмоилов, Сардор Абдунабиев, Суҳроб Султонов, Дамьян Крайишник, Муҳаммаданас Ҳасанов, Санжар Турсунов, Иван Булатович, Тўлқин Эргашев, Дилшод Комилов, Жасур Ҳакимов, Собит Синдаров, Артём Мифтиев

"Локомотив" сафини тарк этганлар: Жалолиддин Жумабоев, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Маъруф Жумаев, Самуел Опе, Манучеҳр Сафаров, Маҳди Абдураимов, Иван Соловев, Боян Найденов, Симе Зузул, Зафар Сафоев, Жасурбек Холдоров, Ислом Рашидхонов, Олег Зотеев, Рустам Соиров


Йиғинлар ва ўртоқлик учрашув натижалари

"Локомотив" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 9-январь куни Тошкентда бошлади. Йиғиннинг дастлабки қисми Тошкентда, "темирйўлчиларнинг" базасида ўтказилган бўлса, 7-февраль санасида жамоа Анталияга учиб кетди ва икки ҳафта давомида Туркияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказди. Шунингдек, "Локомотив" U21 жамоаси ҳам асосий жамоа каби Анталияда йиғин ўтказди. Анталиядаги йиғин доирасида "Локомотив" бешта назорат ўйинида иштирок этди.

11.02.2024

"Локомотив" - "Волга"(Россия) 0:2

14.02.2024

"Локомотив" - "Петрокуб"(Молдова) 1:1

17.02.2024

"Локомотив" - "Турон"(Қозоғистон) 1:1

20.02.2024

"Локомотив" - "Велес"(Россия) 0:2

20.02.2024

"Локомотив" - "Кубань"(Россия) 3:0

Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

Янги мавсум бошланишидан аввал "Локомотив" мураббийлар штабида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди. "Темирйўлчилар"ни Про-Лига чемпиони қилган бош мураббий Денис Коростиченко ўз лавозимини тарк этди, вакант қолган бош мураббий лавозимини эса ўтган мавсум "Турон" жамоасини бошқарган Ёрқин Назаров эгаллади, аммо кўпчиликнинг фикрига кўра жамоада бош мураббий вазифасини ОКМКдан келган жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий Александр Стоймирович бажаради ва унга Санжар Турсунов ёрдам беради. Бироқ, расман бош мураббий Ёрқин Назаров. Тажрибали Мирко Йеличич ҳам "Локомотив"дан кетди. Австралиялик мутахассис эндиликда "Пахтакор" ёшлар жамоасида фаолият юритади. Шунингдек, жамоага сербиялик янги мутахассис Марко Гайич ҳам келиб қўшилди.

Жамоа қайси бренд либосларидан фойдаланади?

Суперлигага қайтган "Локомотив" клуби янги мавсумда 7Saber бренди остидаги либослардан фойдаланади. "Темирйўлчилар" ўй учрашувларини қизил, сафар баҳсларида эса оқ рангли спорт кийимида майдонга тушади.

"Локомотив"нинг Суперлига-2024 учун тўлиқ қайдномаси

"Локомотив"нинг Суперлига-2024 учун тўлиқ қайдномаси

1. Абдумавлон Абдужалилов, дарвозабон (30.11.2024)

12. Ҳусан Маҳмудов, дарвозабон (30.11.2025)

16. Данил Бакланов, дарвозабон (30.11.2025)

32. Суҳробжон Султонов, дарвозабон (30.11.2024)

4. Иван Рогач, ҳимоячи (Сербия) (30.11.2024)

5. Артём Мифтиев, ҳимоячи (30.11.2026)

14. Дилшоджон Комилов, ҳимоячи (30.11.2025)

19. Мақсудхўжа Аълохўжаев, ҳимоячи (31.12.2025)

26. Абдуллоҳ Йўлдошев, ҳимоячи (30.11.2024)

29. Ҳамидуллоҳ Мамажонов, ҳимоячи (30.11.2025)

31. Чингиз Сейтжонов, ҳимоячи (30.11.2025)

37. Пўлатжон Жумахонов, ҳимоячи (30.11.2026)

39. Жафар Бобоқулов, ҳимоячи (30.11.2024)

44. Исмоилбек Усмонхўжаев, ҳимоячи (30.11.2024)

47. Оғабек Шомуродов, ҳимоячи (30.11.2026)

51. Амирбек Файзиев, ҳимоячи (30.11.2024)

55. Анзур Исмоилов, ҳимоячи (30.11.2024)

2. Абдулазизхон Абдурашидов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

3. Аброржон Алиев, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

6. Шерзоджон Комилов, ярим ҳимоячи (31.12.2024)

7. Сардор Абдунабиев, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

8. Дамян Крайишник, ярим ҳимоячи (31.11.2024)

99. Тўлқин Eргашев, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

11. Иззатилла Абдуллаев, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

17. СанжарТурсунов, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

21. Диёрбек Мамадалиев, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

22. Муҳаммаданас Хасанов, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

23. Жаҳонгир Ҳошимбоев, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

24. Азамат Комилов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

27. Собит Синдаров, ярим ҳимоячи (01.07.2025)

28. Қувончбек Абраев, ярим ҳимоячи (31.12.2025)

33. Иброҳимжон Қурбонов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

34. Камронбек Йигиталиев, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

35. Азизбек Абдумажидов, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

36. Темурбек Юнусов, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

38. Муҳаммад Ҳабибуллаев, ярим ҳимоячи (31.12.2025)

40. Аминбек Ёқубов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

42. Муҳаммадюсуф Ҳусанов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

45. Никита Карпенко, ярим ҳимоячи (30.11.2026)

46. Беҳруз Абдусатторов, ярим ҳимоячи (30.11.2026)

48. Иброҳимжон Турсуналиев, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

49. Шоҳруҳ Худойберганов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

50. Абдуллоҳ Аброрхўжаев, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

52. Азаматжон Толибжонов, ярим ҳимоячи (30.11.2024)

53. Асадбек Беглархонов, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

54. Самандар Ботиров, ярим ҳимоячи (30.11.2025)

70. Абубакр Ризо Турдиалиев, ярим ҳимоячи (31.12.2024)

77. Лазизбек Мирзаев, ярим ҳимоячи (31.12.2025)

10. Иван Булатович, ҳужумчи  (30.11.2024)

15. Жасурбек Ҳакимов, ҳужумчи (30.11.2025)

20. Жавоҳир Мубараков, ҳужумчи (30.11.2024)

25. Николаос Акопов, ҳужумчи (30.11.2024)

41. Миржалол Норқобилов, ҳужумчи (30.11.2024)




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика