UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  11 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  94 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  15 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  32 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  10 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  64 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  7 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  61 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5

"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди Янгиликлар

"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги турини ўз майдонида Эроннинг "Сепахон" клубига қарши ўтказди. Ўйин 1:0 ҳисобида "темирйўлчилар"нинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдан олдин ҳар иккала клуб раҳбарлари - Ражабов Мансур Кучкарович ("Локомотив" ПФК президенти) ва Асгар Багериян ("Сепахон" ФК Бошқарув раиси) иккала жамоа ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига имзо чекишди. Ҳамкорлик шартномасида қуйидаги гаплар ёзилган.

Ўзбекистоннинг "Локомотив" футбол клуби ҳамда Эрон Ислом Республикасининг "Сепахон" футбол клуби раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикасининг маданият ва спорт соҳасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва жамоалар орасида спорт бўйича ўзаро малака алмашиш учун қуйида санаб ўтилган бўлимларни келажакда икки клуб ўртасида йўлга қўйиш мақсадида ушбу битим имзоланади:



1. Жамоаларга тегишли бўлган спортчиларни ўзаро келишув асосида у ёки бу клубга трансфер қилиш;

2. Жамоаларнинг турли ёшдаги футболчилари ўртасида белгиланган қоидаларга кўра ўртоқлик ва назорат учрашувларини ташкил этиш;

3. Эрон ва Ўзбекистон спорт жамоаларининг у ёки бу мамлакатда ўқув-йиғин машғулот олиб боришини таъминлаш;

4. Янги футбол методлари ва қўлланмалари бўйича ўзаро фикр алмашиш, футбол машғулотлари жараёнларини дискларга ёзган ҳолда жамоа устозлари ва футболчилар орасида умумий тажриба алмашиш;

5. Ва яна бошқа турли йўналишларда ўзаро келишувни қўллаб-қувватлаш ва шу асосда иш олиб бориш.



Мухлисларга яхши маълум, "Локомотив" ўтган йил Англиянинг "Флитвуд Таун" футбол клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганди. Бу йил эса "Сепахон" билан ҳам янги мақсадлар сари ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Хабарингиз бор, "Локомотив" собиқ футболчиси Фозил Мусаев айни пайтда "Сепахон" шарафини ҳимоя қилмоқда ва унинг ўйинидан клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штабининг кўнгли тўқ. Ажаб эмас, ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ "Локомотив"га "Сепахон"дан ҳам бирор бир тажрибали футболчи келиб қўшилса. Ўйлаймизки, мазкур ҳамкорлик шартномаси ҳар иккала клуб учун ҳам фойдали бўлади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика