UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  204 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви шарҳи Янгиликлар

"Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви шарҳи

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди.


Турнир пешқадами "Локомотив" чемпионат аутсайдери "Қўқон-1912"жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг катта устунлигида бошланди. Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич тандеми бошқарувидаги "темирйўлчилар"нинг дастлабки хавфли ҳужуми гол билан якунланди.

Икром Алибоевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Кахи Махарадзе боши билан дарвозага жойлади ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди - 1:0.

Шундан сўнг "Қўқон-1912" жамоаси ҳам олдинга ўтишга интилди. Аммо уларнинг ташкил этаётган ҳужумларини бартараф этишда мезбонлар ортиқча қийинчиликка дуч келишмади.

Беллашувнинг учдан бир қисми ўтиб бораётган бир паллада "Локо" сардори Темур Кападзе чамаси 16 метрлар масофадан тўпни Никита Рибкиннинг устидан чиройли тарзда ошириб қўйиб орадаги фарқни иккитага етказди - 2:0.

Голдан кейин "Локомотив" яна тезда ҳужумга ўтди. Артур Геворкян Темур Кападзега тезкор "дубл"ни расмийлаштириши учун ажойиб имконият тақдим этди. Аммо Кападзе тўпга бериш чоғида мувозанатни йўқотиб сирпаниб тушди ва натижада қулай имконият қўлдан бой берилди.

Лекин "Локомотив"нинг учинчи голи мухлисларни узоқ куттирмади. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Сардор Мирзаев ўз қанотидан бир ҳимоячини жуда чиройли тарзда доғда қолдирди ва дарвозанинг юқори ўткир бурчагини аниқ нишонга олди - 3:0.



Биринчи бўлимда жамоалар бошқа тўп киритишмади.

Танаффусдан сўнг "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов тезда иккита ўзгаришни амалга оширди.
Ушбу баҳсда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб беролмаган Отабек Зокиров ва Миржалол Қурбонов захирага олинди. Уларнинг ўрни Абдуллоҳ Олимов ҳамда Маъруфжон Зокиржонов билан тўлдирилди.

"Қўқон" жамоаси иккинчи таймни анча фаоллик билан бошлашига қарамай улар рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқа олишмади.

"Локо" сафида иккинчи бўлимда захирадан майдонга Марат Бикмаев жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилишни уддасидан чиқди ва учрашувга якуний нуқтани қўйди - 4:0.



Мазкур баҳсда "Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеров анча ишончли ўйин намойиш этганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Нестеров "Қўқон-1912" жамоаси томонидан яратилган 3-4та вазиятда ажойиб ҳаракат қилди ва чиройли сейвлари орқали жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Шундай қилиб "Локомотив" Олий лиганинг 25-турида "Қўқон-1912" жамоаси устидан ишончли ҳамда йирик ғалабани нишонлади ва турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди.

"Қўқон-1912" эса тобора биринчи лигага "чипта" берадиган қуйи поғонадан мустаҳкам ўрин олмоқда.


Шағбоз Беғамов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика