

"Локомотив" 26 ёшли хавбекнинг трансфери бўйича келишувга эришди.
Москва клуби Жоау Мариуни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олмоқчи.
Португалиялик ўйинчи ўтган мавсум "Интер" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
26 ёшли ўйинчи фаолиятини "Спортинг"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Жоау Мариу 2014 йилдан бери Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



