“Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви чипталари сотувда

Narzulla Saydullayev
21 окт 2014, 06:49
Олий Лига 20 – тури доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви учун чипталар сотувга чиқарилди.
Чемпионлик учун кураш олиб бораётган ушбу икки жамоа ўртасидаги ушбу баҳс Тошкентнинг ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин учун чиқарилган чипталар стадион кассаларида бугун 9:30дан бошлаб сотилади. Барча оддий секторлар учун чипталар нархи – 3000 сўмдан. SIP тоифасидаги чипталар эса 10000 сўмдан қилиб белгиланган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›